Таэквондо (WTF) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати ўтказилди

Нукусда спортнинг таэквондо (WTF) тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 200 га яқин спортчи иштирок этди.

– Чемпионатни ўтказишдан асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси таркибини янада мустаҳкамлаш, мамлакат ҳамда халқаро мусобақаларда иштирок этишга муносиб спортчиларни саралаш, – дейди мусобақа бош ҳаками О.Абдуллаев.

Мусобақанинг 2006-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги баҳсларида Хўжайли туманидан А.Айтмуратов, Нукус туманидан Б.Пўлатов, Чимбой туманидан А.Махсетбоев, Амударё туманидан С.Ражапова, Нукус шаҳридан К.Тўлқинова, Шуманай туманидан З.Қидрниёзова барча рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади.

1999 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги беллашувларда Хўжайли туманидан О.Жумабоев, М.Раҳимбоев, О.Қалжанов, Нукус шаҳридан Б.Исоқбоева, Ж.Кенжебоева, тахиатошлик Г.Ўнғарбоева ғолиб бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Хўжайли тумани спортчилари биринчи ўринни қўлга киритди, кейинги ўринларга Нукус шаҳри ва Амударё тумани жамоалари сазовор бўлди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар