«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси (Фурқат Юсупов блоги)

Мадриднинг «Реал» клубида «7» рақам анча «авторитет» ҳисобланади. Шу боис биз ушбу рақамда тўп сурган 7 та «галактикос» ҳақида сўз юритамиз.

http://u.goal.com/58100/58166.jpg
7. Раймон Копа
Француз ҳужумчиси 1956-1959 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилиб, 101 та учрашувда 30 та гол киритишга муваффақ бўлади. Копа клуб билан 3 бора Чемпионлар лигасида зафар қучади. Ҳужумчи 1956 ва 1957 йилларда «Бронза тўп», 1958 йилда эса «Олтин тўп» соҳибига айланади.

6. Хуан Эснайдер
Аргентиналик ҳужумчи «Реал»да 1991-1996 йилларда 132 учрашувда 43 та тўп киритади. Эснайдер 1994 ва 1995 йилги мавсумларни ажойиб тарзда ўтказишга муваффақ бўлган. Хуан ўша пайтлари клубнинг ҳужумдаги асосий футболчиларидан бири эди.

https://pbs.twimg.com/media/Cw4xT5fWIAAMOK3.png
5. Хуан Гомес Гонсалес «Хуанито»
1977-1987 йилларда «Реал» сафида тўп сурган Хуанито клуб учун 284 та баҳсда 85 та гол урган. Ҳужумчи клуб билан бирга 9 та соврин соҳибига айланади. Жумладан икки бора УЕФА кубогида муваффақият қозонди. 1981 йилда эса Чемпионлар кубогининг вице-чемпионига айланди.
https://i.ytimg.com/vi/QkiEVxhorU8/hqdefault.jpg
4. Амансио Амаро
Амаро 1962-1976 йиллар мобайнида мадридликлар сафида 475 ўйинда 155 та гол киритади. Амансио 9 карра Испания чемпиони ва 2 карра тўпурари ҳисобланади. Футболчи 1964 йилда «Бронза тўп» соҳибига айланган эди.
http://www.ronaldo7.net/news/2012/cristiano-ronaldo-429-zinedine-zidane-emilio-butrageno-real-madrid-players.jpg
3. Эмилио Бутрагено
1982-1995 йиллар давомида Бутрагено «Реал»да 163 ўйинда 171 та гол урган. Эмилио «бланкос» таркибида 13 мавсум тўп суриб, 14 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлади. Ҳужумчи 1991 йилда 19 та гол киритиб мамлакат чемпионати тўпурарига аталадиган «Пичичи» совринига эга чиқди.
http://3.bp.blogspot.com/-BOiBmA7sxJ4/TrUVDgum18I/AAAAAAAAAHM/nfZ1WszFOVM/s1600/5720_1167807042729_1454541725_434631_7525539_n.jpg
2. Рауль
«Қироллик клуби» тарихидаги иккинчи тўпурар ҳисобланадиган Рауль жамоа таркибида 1994-2010 йиллар мобайнида 741 беллашувда 323 та гол киритган. Рауль икки марта Испания чемпионати тўпурари бўлган. Клуб билан қўлга киритган совринлари сони эса 16 тани ташкил қилади. Уларнинг 3 таси Чемпионлар лигасининг бош соврини эканлиги ҳам диққатга сазовор натижадир. Клуб афсонаси сўнгги мавсумни Қатарнинг «Ал-Садд» жамоаси таркибида ўтказди.
http://wallpapercave.com/wp/tyDm7iH.jpg
1. Криштиану Роналду
Роналду Мадриддаги илк мавсумида 9 рақамда тўп сурган эди. Жамоани Рауль тарк этгач эса у ўзининг севимли рақами 7 ни олди. Роналду «бланкос» сафида 2009 йилдан буён 373 та ўйинда 384 та гол киритган. Португал ҳужумчиси уч мартадан Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси тўпурарига айланди. 2013, 2014 ва 2016 йилларда «Олтин тўп» соҳибига айланди. Криш ушбу натижаларини ҳали анча яхшиласа ажаб эмас.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар