Прокуратуранинг ёрдамида 470 та тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди

Ўз фаолиятини айрим сабабларга кўра тўхтатиб қўйган, янгидан ташкил этиш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан бирга “Ҳамкорлик режа” ишлаб чиқилиб, ижтимоий-иқтисодий соҳага оид қабул қилинаётган фармон, қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳияти аҳоли эътиборига етказилмоқда, дея ёзади “Ғарезсизлик ҳам низам” нашри.

Прокуратура органлари томонидан ўтган йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 698 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқларининг бузилгани аниқланиб, уларга кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 470 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқларининг тикланишига эришилди.

Прокуратура органларининг амалий ёрдами билан 2016 йилда 110 та тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланиб, 120 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Бўлимлар