Хўжайлида марказий кўча белгиланиб, 40 та уч қаватли уй қурилади

Хўжайли туманида замонавий лойиҳалар асосида туманнинг марказий (бош) кўчаси белгиланиб, шу кўча бўйида 3 қаватли 40 уйнинг қурилиши бошланиб, 2017-2018 йиллар давомида фойдаланишга топширилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Орол бўйи ҳудудини ривожлантириш давлат дастури ҳақида" ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳақида"ги қарорларида маълум қилинган.

Бўлимлар