Берунийда прокуратурадан ёрдам сўраб мурожаат қилган тадбиркорга 19 гектар ер ажратилди

Ўз фаолиятини айрим сабабларга кўра тўхтатиб қўйган, янгидан ташкил этиш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан бирга “Ҳамкорлик режа” ишлаб чиқилиб, ижтимоий-иқтисодий соҳага оид қабул қилинаётган фармон, қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳияти аҳоли эътиборига етказилмоқда, дея ёзади “Ғарезсизлик ҳам низам” нашри.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига “Асқар Акфа” МЧЖ раҳбари А.Халменов, Беруний тумани “Қизил қалъа” ОФЙ ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 10 гектар ер ажратилишига ёрдам беришни сўраган мурожаати, Беруний тумани ҳокимлиги ва прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, мазкур МЧЖга туман ҳокимлигининг қарори билан 19,3 гектар ер майдони ажратилиб берилди ва янги 25 та иш ўрни яратилди.

Бўлимлар