Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 (Фурқат Юсупов блоги)

Ҳакамлар биргина нотўғри қарорлари ёки стадионни қуришда хатоликка йўл қўйган қурувчилар, минглаб кишиларнинг бевақт ўлимларига сабаб бўлишган. Биз стадионларда содир бўлган энг дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 талигини сизнинг ҳукмнигизга ҳавола қилади.

15-ўрин. 1962 йили Габоннинг Либеревилида Габон-Конго жамоаларининг ўйини давомида стадион минбари қулаб тушади. Тўққиз томошабин вафот этади, 30 киши оғир жароҳатланади.

14-ўрин. 1981 йили Колумбиянинг «Ибаг» стадионида «Депортес» ва «Депортиво» жамоаларида ўйин вақтида девор қулаши натижасида 18 томошабин вафот этган ва 45 мухлис жароҳат олган.

13-ўрин. 1992 йили Франция кубоги учрашувида «Марсель» ва маҳаллий Бастия шаҳри клуби ўртасидаги учрашувда стадиондаги вақтинчалик металл трибуна қулаши натижасида 15 киши вафот этади, 1300 дан ортиқ мухлис оғир жароҳат олади.

12-ўрин. 1902 йили Шотландия-Англия ўйини вақтида «Аброкс Парк» стадионининг янги ғарбий трибунасида 10000 кишилик ўриндиқлар 36,5 метрдан пастга қулаган. 25 киши вафот этган, юзлаб томошабинлар жароҳатланган.

11-ўрин. 1988 йили Ливан ва Мальта ўйинида тайм якунига етишига бир неча дақиқа қолганда трибуна қулаб тушади. 30 киши ҳалок бўлади ва кўп мухлислар жароҳатланганлар.

10-ўрин. 1991 йили Жанубий Африка Республикаси футболидаги энг катта ҳалокат юз берди. Йохханесбургдан 80 мил узоқликдаги Орк шаҳридаги «Кайзер Чифс» - «Орландо Пайрец» клублари ўйинидаги баҳсли гол туфайли 40 киши вафот этади, 50 киши ўйингоҳда жароҳат олади.

9-ўрин. 1946 йили Англия кубогининг олтинчи раунд жавоб учрашувида «Болтон» - «Сток Сити» жамоалари «Бренден Парк» стадионида куч синашиши керак эди. Ўйин бошланишидан олдин 65.000 мухлис ўйингоҳни тўлдирган, 20 мингга яқин фанатлар стадион дарвозалари олдида қолиб кетган эди. Ногоҳ пўлат устунлар оломон устига қулайди. Бу ходиса натижасида 33 киши дунёдан кўз юмади, 500 га яқин инсонлар жароҳат оладилар. Шу кунги ҳалокатга қарамай ўйин танаффуссиз ўтади ва «Болтон» жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади.

8-ўрин. 2001 йили «Кайзер Чифс» - «Орландо Пайрец» ўртасидаги учрашувда 43 киши вафот этади. Ҳалокат «Эллис Парк» стадионида содир бўлди.

7-ўрин. 1971 йили бир учрашувда 66 киши вафот этган, 150 киши эса жароҳатланганлар рўйҳатидан ўрин эгаллайди. Бу фожеа «Айброкс Парк» стадионида «Рейнжерс» - «Селтик» ўйинида содир бўлади. Ўйин тугаши кутилаётганда барча стадиондан чиқиб кетган эди, лекин «Рейнжерс» сўнгги дақиқаларда гол уради ва мухлислар орқага қайта бошлайдилар. Оддий сабабдан катта ҳалокат келиб чиқди.

6-ўрин. 1967 йили Туркия чемпионатидаги яна ҳисобга олинмаган гол туфайли 41 киши дунёдан кўз юмган, 600 дан ортиғи жароҳатланган.

5-ўрин. 1968 йили 23 июнда ўтказилган Аргентина чемпионатидаги азалий рақиблар «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам кўнгилсизлик натижасида клубларнинг душманлиги туфайли 74 фанат оламдан кўз юмган, 113 киши жароҳатланганлар қаторидан жой олган.

4-ўрин. 1988 йили Катмандуда «Ханакпур» (Непал) - «Мукти Хода» (Бангладеш) клублари ўйини вақтида шафқатсиз бўрон 100 кишини оламдан олиб кетади.

Стадиондаги ҳалокатлар ТОП-15
3-ўрин. 1989 йили Британия футболидаги энг ёмон ҳалокат содир бўлган йилдир. «Ливерпуль» ва «Ноттингем Форест»нинг Шеффилд шаҳридаги Англия Кубоги ўйинида томошабинлар майдонга тушиб келганликлари сабабли 95 мухлис вафот этади ва 200 дан ортиқ фанатлар «Хиллсборо» ўйингоҳида жароҳат оладилар. Ушбу фожеадан сўнг Англия футбол мутасаддилари стадионларга ҳимоя тўсиқларини қўйишни йўлга қўядилар.

2-ўрин. 1982 йили «Лужники» ўйингоҳида УЕФА Кубоги ўйини «Спартак» ва «Хаарлем» жамоалари ўртасида ўтказилган. «Спартак»чиларнинг сўнгги дақиқада урган голлари туфайли стадионга қайтган мухлисларнинг 300 нафари оламдан бевақт кўз юмган.

1-ўрин. 1964 йили Перу пойтахти Лима стадионида даҳшатли фожеа содир бўлади. Бу ҳалокатга ҳакамнинг перуликлар томонидан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Аргентина дарвозасига урган голини ҳисобга олмаганлиги сабаб бўлади. Агар шу гол инобатга олинганида перуликлар Токио Олимпиадасига йўл олар эдилар. Ушбу ҳалокат натижасида 318 киши вафот этди ва 500 дан ортиқ фанатлар жароҳат оладилар.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар