Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида бўш иш ўрни бор

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали сайлов муддати тугаган ва бўш турган лавозимлар учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда "Еркин Қарақалпақстан" нашри хабар бермоқда.

Ўқитувчи (ассистент) лавозимига: (1 ставка) "Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати" кафедрасига.

Ўқитувчи (ассистент) лавозими учун танловга тегишли мутахассислик бўйича юқори маълумотга эга (магистр дипломли мутахассис) фуқаролар қатнашиши мумкин.

Танловга қатнашишни хоҳлаганлар томонидан директор номига ариза, кадрларни ҳисобга олиш бўйича якка иш қоғози, дипломларнинг тасдиқланган кўчирмаси, илмий ишлар рўйҳати ҳамда мутахассислиги оширилганлиги ҳақида гувоҳноманинг кўчирмаси топширилади.

Аризалар эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади (02.02.2017 куни эълон қилинган)

Танлов шартлари ҳақида қўшимча маълумотлар ҳақида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Илмий Кенгашидан олишингиз мумкин.

Манзил: Нукус шаҳри, Хурлиман қиз бақси кўчаси, 37-уй.

Маълумот учун телефон: 224-14-10

Бўлимлар