#YoshlarFestivali: Тахтакупирдан ҳали кўп депутатлар чиқади

Фестивал доирасида «Депутат ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Тахтакупир туманидаги маданият саройида ташкиллаштирилаётган мазкур учрашувга Туман ҳокими Оразбай Шанназаров,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жолдас Абдижамолов ва Олий Мажлис сенат аъзоси Айсанем Аллаяровалар ёшларга Парламент томонидан қабул қиланаётган янги қонунлар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтмоқда.

«Мен келажакда депутат бўламан ва Жолдас Абдижамилов каби Парламентда қонун муҳокамаларига қатнашиб қонун лойиҳаларини кўриб чиқаман»- дейди, Тахтакупир тумани қурилиш ва транспорт коллежи ўқувчиси Айгул Давлетмуратова.

Демак фестивал орқали ёшлар кўнглида аниқ мақсадлар ҳам белгиланади. Зеро, Биз буюк юрт фарзанларимиз!

20160418_115004 20160418_12561920160418_12353220160418_121130


Ҳурлиман Нуржанова

Бўлимлар