Қорақалпоғистондаги "Халқ қабулхонаси" қаерда жойлашган?

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасида "Халқ қабулхонаси" очилганидан кўпчиликнинг бор.

Бироқ айрим инсонлар, асосан туманлардаги фуқаролар ушбу қабулхона қаерда жойлашганидан бехабарлар. Шу боис бу ҳақда маълумот бериб ўтишни лозим деб топдик.

"Халқ қабулхонаси" Молия вазирлиги ("Финанс министрлиги") биносида жойлашган. Иморатнинг манзили: Нукус шаҳри, Татибаев кўчаси, рақамсиз уй.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/a85fcca5bc64f56ce40ce4eb250a6cc9.jpg

"Халқ қабулхонаси" душанбадан жумагача соат 9:00-18:00 оралиғида ишлайди.

Олдинроқ ушбу қабулхонага Халимов Ҳакимбек раҳбар этиб тайинланганлиги, қабулхонага қисқа муддатда 320 дан ортиқ мурожаат бўлганлиги ҳамда қабулхонага мурожаат қилган қайнонанинг келини ишга киргани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Бўлимлар