Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг янги тузилмаси тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 49 нафар бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг янги тузилмаси тасдиқланди, деб хабар беради norma.uz.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • - ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;
  • - тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақанинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • - ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш;
  • - муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • - қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштиришни таҳлил қилиш ва булар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • - минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини таҳлил қилиш, банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Бўлимлар