"Қўнғирот- Тошкент- Қўнғирот" йўналишидаги поездларда кимларга чегирмалар мавжуд?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2017 йилда габул қилган "2017-2021 йилларда оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2731 сонли қарорига асосан " Ўзбекистон темир ёллари" АЖ "Қўнғирот- Тошкент- Қўнғирот ", "Ургенч- Тошкент - Ургенч " ва "Шовот- Тошкент - Шовот " йўналишидаги поездларда қатновчи қуйидаги тоифадаги йўловчиларга белгиланган тарифларга нисбатан 50 фоиз чегирма жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди

• пенсионерлар (жумладан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС даги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар);

• ногиронлар (биринчи,иккинчи ёки учинчи гуруҳ), ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;

• 16 ёшгача бўлган болаликдан ногиронлар, ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;

• ўқишга кетайўтган талабалар, олий таълим муассасасига таклифнома ёки олий таълим муассасасига ёлланма, ёки талабалик гувоҳномаси ва олий таълим муассасасидан маълумотнома бўлган ҳолда;

• фуқароларнинг ўзини - ўзини бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тайинланган кам таъминланган оилалар аъзолари, фуқароларнинг ўзини - ўзини бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўланаётган давр учун маълумотнома бўлган ҳолда.
Шу билан бир қаторда, амалдаги қонунчилик ва халқаро шартномаларга мувофиқ алоҳида шахслар учун киритилган имтиёзлар сақланиб қолади.

Чегирмаларнинг бир нечта туридан бир вақтнинг ўзида фойдаланишга рухсат берилмайди.

Йўловчилар учун энг манфаатли бўлган чегирмалар қўлланилади.

Бўлимлар