Мўйноқ тумани прокурори: "Ишга кирган хотин-қизларнинг иш шароитлари прокуратура органларининг назоратида бўлади"

Мўйноқ туманида 250 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминлангани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Туман прокурори Ж.Ермашев "Еркин Қарақалпақстан" нашрига берган интервьюсида ишга жойлашган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини прокуратура органлари доимий тарзда назорат қилишини айтиб ўтди.

"Янги иш ўринлари билан таъминланган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг иш шароитлари прокуратура органларининг ҳамиша назоратида бўлади. Энг аҳамиятлиси, туман халқининг, шунинг ичида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш дастуридаги чоралар кейинги пайтларда ҳам давом этади", - дейди Ж.Ермашев.

Бўлимлар