Мўйноқда хотин-қизлар иш билан таъминланди. Батафсил + фото

Мўйноқ туманида янгидан тикувчиликга иқтисослашган “Gold Muynak masters” маъсулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, ушбу корхонага Хитойда ишлаб чиқарилган 99 дона “Juita” русумли ва 51 дона “ACME 998” русумли тикув машиналари ҳамда асбоб-ускуна, анжомлари олиб келиниб ўрнатилди ва натижада мазкур корхонада 158 нафар аёл-қизлар янги иш ўринлари билан таъминлангани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Шунингдек тумандаги Уч-сай ОФЙ ҳудудида яшовчи аёлларга Япония давлатида ишлаб чиқарилган “Janome” русумли, 12 та операцияга эга жами 100 дона тикув машиналари ва 401,7 млн сўмлик газламалар этказиб берилиб ушбу ҳудудда яшовчи 100 нафар аёл-қизлар ўзларига муносиб иш билан банд бўлди ва ҳодимларнинг ҳар бирига меҳнат ва пенсия дафтарчалари очиб берилди.

Бўлимлар