“Ёш сухандонлар” танловига марҳамат!

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, ёш бошловчи-сухандонларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратиш, ўзбек адабий тилининг нуфузини янада юксалтириш, юқори малакали сухандон ва бошловчи кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида республика "Ёш сухандонлар” танлови ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида эълон қилинди.

Танлов икки босқичда ташкил этилиб, унда нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчи-сухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ва спорт ишлари бошқармаларида 2017 йил 5 февралдан 18 февралга қадар қабул қилинади.

Мамлакатимизда яшаб, ижод қилаётган сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларреспублика "Ёш сухандонлар” танловида ўз салоҳиятларини яна бир намоён қилиш имкониятига эга бўладилар.

Мурожаатлар учун телефонлар: 239-43-73, 239-42-20

Бўлимлар