Мўйноқда янги депутат сайланди

"Халқ депутатларини туман ва шаҳар Кенгашларига сайлаш ҳақида"ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 48-моддасига мувофиқ, Мўйноқ тумани сайлов комиссияси 2017 йил 15 январда ўтказилган сайловнинг якуни ҳақида округ сайлов комиссияиснинг протоколига асосланиб, Халқ депутатлари Мўйноқ тумани кенгашига сайланган қуйидаги депутатни рўйҳатга олиш ҳақида Қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда "Арал балиқшиси" нашри.

Қувандиқов Қутлимурат Атамуратович - 1960 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акционерлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директорининг биринчи ўринбосари, Нукус шаҳрида яшайди, 1-сонли "Ушсай" сайлов округи.

Бўлимлар