Арепбай Алланиязов Тошкентда янги клип суратга олдирмоқда

2016 йил якунларига кўра "Энг фаол хонанда" номинацияси бўйича "Ardaqlaw" мукофотини қўлга киритган Арепбай Алланиязов 2017 йилни ҳам анча фаол бошлади.

Хонанда "Қизғанаберме" номли қўшиғига клип суратга олдирмоқда.

Арепбай Алланиязов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилишича, клип Тошкент шаҳрида суратга олинмоқда ва унда театрнинг актёрлари иштирок этишяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Қизғанаберме" шеърини А.Утемуратов ёзган бўлса, мусиқасини Ж.Толегенов басталаган. Клипмейкер Беруний Аббаз Абдуллаев эканини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Тез кунда клипни KRuz.uz сайти ва Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналида томоша қилишингиз мумкин.

Бўлимлар