Буйрак етишмовчилиги учун операцияга муҳтож бўлган йигит. Сиз унга ёрдам бера оласиз!

Анчадан буён "Одноклассники" ижтимоий тармоғида Қўниратбай исмли йигит муҳтожликда эканлиги, буйрак етишмочилиги боис операция учун ёрдам сўрашаётганини ҳақида пост анча оммалашиб кетди. 2017 йил 7 феврал ҳолатига кўра бу мурожаат ёзилган постга 410 та "Класс", 556 та "изоҳ" қолдирилиб, 36 та "улашиш" бўлган экан.

Олдинига мен ҳам бунга унчалик эътибор бермадим. Чунки ижтимоий тармоқларда бундай ишлар билан шуғулланадиган фирибгарлар анча кўпайиб кетганди. Бироқ бу фирибгарлик эмаслигига ишонч ҳосил қилганимдан сўнг, бу постни сайтга қўйишга қарор қилдим.

"Одноклассники"да жуда кўп инсонлар қўлидан келганича ушбу йигитнинг операциясига пул ўтказиб беришмоқда. Кимдир 5 минг сўм, яна кимдир 1 миллион, хориждаги ватандошларимиз 1000 рубл ва ҳоказо. 5 феврал ҳолатига кўра ушбу бемор ҳисоб рақамига 1 миллион 760 минг сўм ва 176 АҚШ доллари тушган экан.

Хуллас, ушбу йигитга сиз ҳам ўз ёрдам қўлингизни чўзсангиз, битта инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишда ўз ҳиссангизни қўшган бўлардингиз.

Қўниратбайга ёрдам беришни хоҳловчи инсонлар учун
1) Халқ банки пластик картасы: 8600 0609 0093 9084 Есбосынов Коныратбай
2) Онаси Ережепова Халимага пул ўтказмаси орқали: КА0023676 (Пул ўтказмаси)
3) Нукус шаҳар Халқ банкининг Хайрия фонди: Есбосинов Қониратбай номига. 23120000200000638100. ИНН:200363398. МФО: 00638.
4) Пайнет орқали онасининг телефон рақамига: +99893 4874934

Хурматли, дўстлар битта инсоннинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб, унинг аҳволини янада яхшилаш учун озгина ёрдам қилайлик. Сиз унга ёрдам бера оласиз!

Фурқат Юсупов

Бўлимлар