Олий Мажлис депутатлари ва Сенаторлари Чимбой тумани аҳолиси билан мулоқот қилиб 3 кишини ишга жойлашишига ёрдам беришди

Шу кунларда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг аҳолининг барча тоифалари билан мулоқот ўтказган ҳолда ҳақиқий аҳволни, ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса бериш, бунда фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини  танишиш мақсадида жойлардаги амалий мулоқотлари давом этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий сайтида хабар берилди.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 7 нафар депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги ишларнинг ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Ушбу учрашувларни ўтказиш давомида депутатлар томонидан ҳудудда жойлашган “Коксуу”, “Таза жол”, “Тагжап”, “Пашентау”, “Бахытлы”, “Костерек”, “Кенес”, “Кызыл-озек”, “Камыс-арык”, “Тазгара” фуқаролар йиғинларидаги 251 та хонадонга ташриф буюрилиб, ҳар бир хонадон вакиллари билан мулоқот олиб борилди. Мулоқотлар жараёнида аҳолининг уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан фикрлари эшитилди ва жойида ҳал этилиши мумкин бўлган бир қатор масалалар ўз ечимини топди. Учрашувларда 1209 нафар фуқаро қамраб олинди.

Учрашувлар жараёнида аҳолини ўйлантираётган ва жойида ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Маълумки, аҳоли бандилиги кўплаб ижтимоий  масалаларни ҳал қилиш имконини беради.

—Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бугун маҳаллаларда, овулларда аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб улар билан мулоқот ўтказишяпти. Мен уларга ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилдим. Депутатлар туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда менинг мурожаатимни кўриб чиқилиб, натижада Чимбой тумани “Агробанк” филиали ва Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўртасида ишга жойлашишим учун уч томонлама шартнома тузилди, — дейди  “Бахытлы” МФЙда яшовчи фуқаро Мухамметкаримов Дастонбек.

Яна бир мисол, Чимбой туманида яшовчи фуқаролар Б.Нажимбаев ва К.Атамурадовлар “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” АЖнинг Чимбой тумани филиалига ишга жойлаштирилди.

Мавзуга доир

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар