Чимбойда Олий Мажлис депутати 10 нафар пенсионерга нафақани вақтида олишга, 2 битирувчини банкга ишга киришига ёрдам берди

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида халқ билан мулоқот қилиб, мавжуд ҳолатларни ўрганмоқда. Муаммоларни аниқлаб, қонун ва қарорларнинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти маълум қилмоқда.

Маҳалла бозорга яқин ҳудудда жойлашгани боис маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга кредит олишда ёрдам кўрсатилмоқда. Қора мол, парранда олиб боқиш бўйича кредит масаласи ҳам ўз ечимини топмоқда.

«Темир жол гузари» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 нафар пенсионер нафақа пулини вақтида олмаётгани бўйича мурожаат қилди. «Агробанк» туман бўлими бошқарувчиси Азамат Молдаҳметовга депутат мурожаатидан сўнг масала ижобий ечим топди. Шунингдек, олий таълим муассасаси битирувчилари — Дастанбек ­Муҳаммедкаримов ва Раҳим Калменовлар «Агробанк»ка ишга жойлашадиган бўлди.

«Тақ-жап» овулида истиқомат қилувчи Халмурза Жанатдиновнинг 1990 йилда туғилган ногирон фарзанди, шу маҳалладаги яна бир фуқаро Ойша Есемуратова касаллиги туфайли туман тиббиёт бирлашмаси назоратига олинди.

Мавзуга доир

Бўлимлар