Чимбой, Кегайли, Қонликўл ва Қораўзак туманларида лейшманиоз касаллигидан жабрланганлар кўп экани айтилди

Республика давлат санитария эпидемиология назорат маркази бош шифокорининг ўринбосари Венера Абсаттарова "Қорақалпоғистон тонги" нашрига берган интервюсида қайси туманларда лейшманиоз касаллигидан жабрланганлар кўп эканини айтиб ўтди.

"Мамлакатмизда ҳар тўрт-беш йилда лейшманиоз касаллигининг эпидемик кўтарилиши кузатилади. Масалан, ўтган йили ушбу касалликни юқтирган 114 нафар киши рўйҳатга олиниб, бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 2,7 фоизга кўпайган. Айниқса Чимбой, Кегайли, Қонликўл ва Қораўзак туманларида лейшманиоз касаллигидан жабрланганлар кўп.

Айни пайтда Республикамизда юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда", дейди Венера Абсаттарова.

Маълумот учун

  • Лейшманиоз бу дунё бўйича 98 та давлатдаги эндемик ва унитилган тропик касалликдир. Бутун ЖССТ нинг маълумотига кўра 350 миллион одам бу касаллик билан касалланиши мумкин. Ҳар йили 14 миллион одам ушбу касаллик билан касалланади ва 2 миллионга яқин янги касаллик қайд қилинмоқда. Бундан ташқари ҳар йили висцерал лейшманиоз билан 50 мингта ўлим ҳолатлари қайд қилинмоқда.
  • Лейшманиоз- одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, кўзғатувчиси лейшманиялар ҳисобланади ва искабтопар чивинлар ташувчи бўлиб, чақиш йўли билан юқтирадилар.
Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар