Олий Мажли депутати Зафар Ханиязов Чимбой аҳолиси билан учрашиб, муаммоларни ўрганди (Фото)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Чимбой тумани аҳолиси билан учрашди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати KRuz.uz сайтига маълум қилди.

Учрашувда туман миқёсида барча соҳаларда қилинган ишларга танқидий ёндошиш, ўтган йилнинг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига мувофиқ туманда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва жорий йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан белгилаб берилган долзарб вазифаларга аҳамият берилди.

Учрашувда тумандаги “Қизилўзак” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Жамалова пойабзал тузатиш устахонасини ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчаларини очиш мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган таклифини билдирди.

Парламент аъзолари томонидан мазкур масала ечими юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

– Учрашувлар жараёнида фуқаролар кўпроқ коммунал, транспорт ва савдо хизмати, йўлларнинг ҳолати, энергия таъминоти ва ижтимоий соҳалар бўйича ўз муаммолари билан мурожаат қилишди, – дейди с Қонунчилик палатаси депутати Зафар Ханиязов. – Шу боис тумандаги “Қизилўзак” ОФЙ, “Қамсариқ” ОФЙ ва “Тазғара” овул фуқаролари йиғинида истиқомат қиладиган аҳолининг шароитларини ўргандик, ҳар бир хонадон эгалари билан суҳбат қилиб, уларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишдик. Айтиш жоизки, бу учрашувлардан аҳолимиз жуда хурсанд, қувончи ичига сиғмаяпти.

Учрашувлар жараёнида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Зафар Ханиязов ўз таклифларини билдириб, ечимини кўтаётган мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб олди.

Бўлимлар