Кегайлида цех очмоқчи бўлган тадбиркорга прокуратура ёрдам берди, натижада у 130 млн сўм кредит олди

Кегайли туманидаги "Халқабад Платина" МЧЖга қарашли "Бахтияр" кондитер қўшма корхонаси бошлиғи Б.Утенов асосан кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир неча йиллардан буён унумли шуғулланиб келмоқда, дея ёзган "Кегейли турмиси" газетаси.

Тадбиркор ўз ишини янада мувофиқлаштириш ва хизмат турини кенгайтириш мақсадида Халқабад посёлкасидан иморат сотиб олиб, уни янгидан реконструкция қилиб, алюмин эшик ва ойна ишлаб чиқариш цехини қуриш фикрини билдирган.

Натижада тадбиркорнинг режаси туман прокуратураси томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва унга ўз ишини бошлаш учун тумандаги "Агробанк" акционерлик жамиятидан 130 миллион сўм миқдорида кредит олиши учун амалий ёрдам кўрсатди.

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар