Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" (Фурқат Юсупов блоги)

Футболчиларга мухлислар томонидан лақаб қўйилиши аллақачон урфга айланиб улгурган. Улар ўз кумирларининг ҳаракатларига қараб турли хил лақаблар қўйишади. Биз ҳайвон лақабини олган футболчилар хит-парадини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

10. Роберто Айяла – «Сичқон»/«Каламуш»
Аргентиналик футболчи кичик жуссали бўлишига қарамасдан ҳимоя қўрғонини муносиб қўриқларди. Шу боис унга «Сичқон» лақабини беришган. Футболчи «Валенсия» сафидаги ёрқин ўйинлари билан ҳам мухлислар хотирасида сақланиб қолган.

9. Ҳоқон Шукур – Босфор буқаси
Toro del Bosporo – бу жуда жарангдор янрайди ва Ҳоқон Шукур ушбу лақабни ҳақли равишда олган. Турк футболчиси жуда кўп гол урган ва айниқса, бош билан ажойиб ўйнаган. Ушбу «буқа» тўпни тўхтатмай зарба берган вақтда дарвозабонда ҳеч илож қолмасди. Унинг Евро-2000да Белгия термаси дарвозасига урган голи эса, ҳали-ҳамон мухлисларни ҳайратга солади – футболчи шунчалик баланд сакраши ҳам мумкинми?

8. Алешандро Пато - «Ўрдакча»
Бразилиялик футболчининг ташқи кўриниши ўрдакни эслатиб юборарди. Шу боис мухлислар унга «ўрдакча» лақабини беришган. Пато «Милан»да ажойиб дебют қилганди. Бироқ кейинчалик ҳужумчининг ишлари юришмай, ўз юртига қайтишга мажбур бўлди.

7. Хавьер Савиола - «Қуёнча»
Аргентиналик ҳужумчи бўйи паст бўлишига қарамасдан, ўта чаққон ҳаракат қилиши боис «қуёнча» лақабини олганди. У тезлик бобида ҳам анча яхши ҳаракатланарди. Бироқ Савиоала ўз маҳоратини тўла кўрсата олмади. Хавьернинг энг ёрқин дамлари «Барселона»да ўтганди.

6. Ван Перси – «Кобра»
Ван Перси ҳужумга ўтганда «Кобра»га ҳос ҳаракатланарди. Қанчадан қанча дарвозабонлар унинг ўлжасига айланишган. Перси сўнгги 3мавсумда ушбу лақаини тўла оқлашга муваффақ бўлди.

5. Рене Игита - «Чаён»
Колумбиялик дарвозабон машҳур «чаён» ҳаракатини амалга оширганидан кейин, унга ушбу лақаб берилган. Игита ўз даврининг буюк дарвозабонларидан бири бўлган.

4. Клаудио Лопес – «Бурга»
Клаудио «Пехо» Лопеснинг ўйинларини кўрган ҳар бир киши унинг айнан бургага ўхшашини тасдиқлайди: тутқич бермас, сакровчан, чаққон, бир зумда ҳар ёқда пайдфо бўлувчи… Лопес шу сифатларга эгалигидан ташқари, оригинал ғояларга мойил эди. Мисол учун, «Валенсия»да ўйнаган чоғи ЧЛ доирасидаги баҳсда жарима тўпини ҳакам (!) орқали ўйинга киритиб, ажойиб гол муаллифига айланганди.

3. Ариел Ортега - «Хўтикча»
Бироз ҳунукроқ лақабга эга бўлган яна бир аргентиналик футболчи бу – Ортегадир. Ариел «хўтикча» лақабли ягона футболчи бўлса керак. Чунки шу пайтгача бошқа бирорта футболчига бунақа ҳунук лақаб берилмаган.

2. Эмил Хески - «Эшак»
Англиялик мухлисларнинг «ёқимтойи». Хески терма жамоа сафида 60 дан ортиқ учрашув ўтказган, урган голлари сони эса 8 тани ташкил қилади. Майдондаги бесўнақай ҳаракатлари унга «ешак» лақабини олиб берди.

1. Эдмундо - «Ҳайвон», «мол»
Эдмундо табиатан оммавий муштлашувларга мойил эди, у майдонда рақиблари башарасини бежаб қўйишдан ҳам тоймасди. Боз устига, кокаин ва енгил табиат қизларга муккасидан кетганди. Қўшимчасига, дахшатли йўл ҳаракати фожиаларини содир этарди, дуч келган киши билан жанжаллашарди, сўкишда Беназир эди. Шунинг учун ҳам бир-биридан ўтиб тушадиган лақабларга муносиб кўриларди. Тўғри, Эдмундо шунинг баробарида ажойиб футболчи бўлган.

Юсупов Фурқат

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар