"STYLE TV" нима ўзи? Унда қандай қилиб реклама бериш мумкин?

Сўнги пайтларда одамлар орасида "STYLE TV" телеканали очилибди, уни қандай томоша қиламиз деган миш-мишлар кўпайиб кетди. Биз Ушбу реклама тармоғини рахбарини суҳбатга тортдик.

1. "STYLE TV" реклама тармоғини очишингиздан мақсад нима?
- Ушбу реклама тармоғини очишдан мақсад биринчи навбатда тадбиркорлик ва қорақалпоқ шоу-бизнесини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Ҳозирги кунда якка тадбиркорликка берилаётган катта имкониятлар ортида юртимизда кўплаб ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи фирмалар очилиб ўз фаолиятини юритмоқда. Шу якка тадбиркорларнинг махсулотларини халққа таништириш бизнинг биринчи мақсадимиз бўлиб ҳисобланади.

Албатта бу соҳада Телевидения ва радионинг тутган аҳамиятини ҳисобга олмай бўлмайди. Бизнинг реклама тармоғимиз бошқа реклама тарқатувчилардан ўзгачалиги арзон ва эффективликда. Шунинг билан биргаликда қорақалпоқ эстрадаси хонандаларининг клипларини промо қилиб халққа таништириш яна бир мақсадимиздир.

2. "STYLE TV"да кимлар реклама бера олади?
- "STYLE TV"га давлат рўйҳатидан ўтган барча ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг маҳсулотлари ва хизматларининг рекламасини бериш мумкин.

Реклама берувчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади.
1. Хизмат кўрсатувчи фирманинг лицензияси нусхаси.
2. Ишлаб чиқарувчи фирмалар махсулотининг сертификати нусхаси.
3. Якка тадбиркор бўлса гувоҳнома нусхаси керак бўлади ва "Бир ойна" марказининг ташқи реклама учун берилган рухсатномаси бўлиши лозим.

3. Рекламалар қаерларда бериляпти?
- Ҳозирги кунда рекламалар Нукус шаҳридаги 15 дан ортиқ кафе ва ресторанларда, шунингдек Нукус "Орайлиқ базари"даги махсус ўрнатилган телевизор орқали бериб борилмоқда. Яқин орада бутун Нукусдаги жамоат ўринларида рекламаларимизни жойлаштириш ишларини олиб бормоқдамиз. Шунингдек Қўнғирот ва Хўжайли туманларида ҳам реклама бериш имкониятини ишга туширамиз.

4. Реклама берувчиларга қандай имтиёзлар бор
- Бизнинг тармоққа реклама жойлаштириш бир ойга (30 календар кунига) 300 минг сўмни ташкил этади. Бир кунда 20 марта кетишини инобатга олсак рекламанинг бир кетиши 500 сўм ҳисобланади. Фақатгина марказий бозорда реклама бериш имконияти бир ойга 100 минг сўм. 6 ёки ундан кўп ойга буюртма берувчиларга 15 % чегирма мавжуд. Тўловлар нақд пул, пластик карточкалар ва пул ўтказиш йўли орқали қабул қилинади.

Бу реклама тури Indoor реклама деб аталиб, реклама соҳасидаги яқин йилларда пайдо бўлган. Ўзбекистонга 2012 йиллари кириб келган бўлиб, биринчи реклама агентлиги Indoor TV деб номланган. Ҳозирда TV LINE, Rec TIME, Trans TV cингари агентликлар фаолият юритмоқда.

Бу реклама турида рoликлар махсус флешклаларга ёзилиб куриeрлар орқали кафе, ресторан ва бошқа жамоат жойларида ўрнатилган телевизорга олиб бориб қўйилади.

Биз билан биргаликда ишлашишни хоҳловчи кафелар, рсторанлар бўлса биз сиздаги ҳар бир телевизор учун ижара ҳақи тўлаймиз ёки сизнинг рекламангизни марказий бозорда қўйиш имкониятини яратиб берамиз.

Бу соҳа қанча кўп буюртмачига эга бўлса, шунча кўп аудиторияга эга бўлиш имкониятига эга. Яъни сиз қанча кўп бутюртма берсангиз сизнинг рекламангизни кўриш учун махсус ўринларимиз шунчалик кўп бўлади. Реклама бу бизнеснинг юраги ҳисобланади.

Тўлиқ маълумотларни +998913021551 ва +998949090591 рақамларига қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин.

Манзил: Нукус шаҳри, Tатибаев кўчаси рақамсиз уй.
Мўлжал: Нео ресторани, Капитал Суғурта.

Ўзаро реклама алмашиш асосида қўйилди

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар