ҚДУ чет тиллари факультети декани Жавод Курбанбаев АҚШга қилган ижодий сафари ҳақида сўзлаб берди

Шу йилнинг 9-28 январь кунлари “Инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш” дастури доирасида университетимизнинг чет тиллари факультети декани Дж.Курбанбаев Америка Қўшма Штатларида сафарда бўлиб қайтди.

Дастурнинг мақсади “Халқаро ташриф буюрувчилар дастури” асосида таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида иш олиб боришдан иборат.

  • - Сафаримиз давомида халқаро миқёсда таълим, фан ва маданият соҳаларидаги мутахассислар билан фикрлар алмашинуви бўлди. Шунингдек, Meridian халқаро марказида АҚШ Бошқарув департаментидан философия доктори Аллан Левин маърузасини тингладик ва унда АҚШ давлат бошқаруви, жумладан таълим тизими тўғрисида маълумотлар берилди. Шу билан бирга Ойстер Адамс билингвал (икки тиллик) мактабига, TESOL халқаро ассоциациясига (TESOL – бошқа тилларда гапирувчиларни инглиз тилига ўқитувчилар лойиҳаси давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўқитувчиларига мутахассислик жиҳатдан кўмаклашувчи ташкилот ҳисобланади), Commission on English Language Program Accreditation (CEA) – Инглиз тили дастури аккредитацияси бўйича комиссияси, АҚШ давлат департаменти Таълим ва маданий ишлар бюроси, National Clearinghouse for English Language Acquisition – инглиз тилини ўрганиш миллий маркази, Колорадо университети қошидаги Андерсон тил технологияси маркази, Beacon умумтаълим ўрта босқич мактаби, Қиролича Анна бошланғич мактаби, Сиэтл халқаро мактаби, Сиетлдаги инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш марказига Француз-Америка мактабига, Вашингтон университети, Glacier Peak High school – Глешиер Пик юқори синфлар мактаби, Метрополитан коллежи – университети, Academie Lafayette махсус мактаби, Frank Rushton бошланғич мактаби, Канзас шаҳридаги умумхалқ мактаби, Канзас университети педагогика факультети, Exploris Middle School – ўрта махсус мактаби, Вилей Магнет бошланғич мактаби, Wake Technical Community College – Уейк техник жамоат коллежи (институти)га ташриф буюриб, соҳа вакиллари билан учрашувлар ташкиллаштирилди. Учрашувларда давлат департаментининг инглиз тили бўйича дастурлари муҳокама қилиниб, инглиз тили бўйича давлат томонидан молиялаштириладиган дастурлар, бошқа давлатларда чет тили сифатида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганиш масалалари тўғрисида фикрлашилди.
  • АҚШ таълим тизимиинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларда марказлашган таълим тизими мавжуд эмас. Штатларда боғча, мактаблар ёки олий ўқув юртларида таҳсил олиш штат, ҳудуд ёки шаҳар миқёсида бошқарилади. Ўқув режа, дастурлар ва таълим жараёнига турлича ёндошувлар мавжуд. Масалан, бир мактабда ўқитиладиган фан бошқа мактабларда кузатилмайди. Ўқув режа ва дастурларини таълим муассаси маъмурияти ички талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳудуд ёки шаҳар таълим департаментига муҳокама қилишга беради ва уларнинг хулосалари асосида ишлаб чиқилади.   
  • Шунингдек, Вашингтон, Денвер, Сиэтл шаҳарларидаги музейлар, Red Rocks боғи ва амфитеатрига, Нью Йорк истироҳат боғларини томоша қилиб, лингвомаданий билимимизни ҳам оширишга муваффақ бўлдик. Дастур доирасида олинган таълимий, касбий ва маданий билим ва тажрибамизни ўқув жараёнида кенг қўллаш асосий мақсадимдир, - дейди биз билан суҳбатда Дж.Курбанбаев.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар