Нукусда кўп қаватли турар жойлар томи ва болхона айвони таъмирлашга қанча маблағ ажратилди

Халқ депутатлари Нукус шаҳри Кенгаҳсининг 12-сессиясидаги қарори билан "Бестобе" МФЙ ҳудудида, шунингдек кичик туманлардаги 8 кўп қаватли турар жойнинг томини таъмирлашга 387 миллион 683,2 минг, 21 кўп қаватли турар жойнинг болхона айвонини таъмирлаш учун 105 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Нукус шаҳри Кенгашининг ХIII сессиясида маълум қилинди.

2016-2017 йилларнинг кузги-қишки мавсумини ортиқча ҳаражатсиз ўтказиш учун тижорат банклар билан биргаликда дастур қайта ишлаб чиқилиб, хусусий турар жой эгалари ҳамкорлигида 7 миллиард 812 миллион 565 минг сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар