Қораўзак ҳокими туман ҳудудидаги корхоналар қанча махсулотни экспорт қилганини айтди

Халқ депутатлари Қораўзак Кенгашининг 25-сессиясида туман ҳокими Давлетбай Минажевич Утемуратов ўз баёнотида туман ҳудудига бўйсунадиган корхоналар томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳақида маълум қилди.

"Туманимиз ҳудудига бўйсунадиган корхоналар томонидан жами 319,2 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Шундан: "Бустон-тальк" МЧЖ томонидан 157,8 минг АҚШ долларлик миқдорида вермикулит контцентрати, "Верми Сервис" корхонаси томонидан 21,9 минг АҚШ долларлик миқдорда вермикулит контцентрати, "Karauzak Agro Impex" МЧЖ томонидан 101,3 минг АҚШ долларлик миқдорда қизил мия (боян тамир) экспортга чиқарилди.

Шунингдек "Karauzak Agro Impex" МЧЖ томонидан 38,2 минг АҚШ долларлик ҳамда "Нукус экстракт" МЧЖ томонидан 15,7 минг АҚШ долларлик мева-полиз маҳсулотлари экпортга чиқарилди".

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар