2017 йилда Нукусда қайси иморатлар таъмирланиши ва қурилиши маълум қилинди

2017 йили Инвестиция дастурига мувофиқ Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида, 1-сонли республика психоневрология диспансерида реконструкциялаш, 5-сонли оила поликлиникасининг қурилиши, 16 ва 24-сонли умумтаълим мактабларини капитал таъмирлаш, 2-сонли саноат ва сервис хизматларини кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қошидаги 2-сонли академик лицейнинг ётохонаси, ўлкашунослик музейи, ёш томошабинлар театрининг қурилиши давом эттирилиб, 25 километр сув тармоғини, 24,8 километр ички йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Нукус шаҳри Кенгашининг ХIII сессиясида маълум қилинди.

Халққа хизмат кўрсатиш бўйича 119, саноат потенциалини ошириш дастурида 41, қишлоқ хўжалиги соҳасида 9 лойиҳа амалга оширилиб, 1661 янги иш ўрни яратилади.

  • Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!
Бўлимлар