Тупроққалъага онлайн саёҳат

Тупроққалъа — қадимги шаҳарқалъа харобаси. Милодий 3-4-асрлардаги хоразмшоҳлар қароргоҳи. Элликқалъа тумани ҳудудда жойлашган. 1938-50 йилларда С. П. Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси томонидан ўрганилган.
 

АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари


Тупроққалъа тарҳи тўғри бурчакли (500×350 м) бўлиб, гумбазсимон буржли мудофаа девори билан ўралган. Деворнинг мустаҳкам жанубий дарвозасидан марказий кўча ўтган. Кўндаланг тушган кўчалар шаҳарни 10 та квартал (маҳалла)га ажратган.
 

АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари


Тупроққалъа нинг маданий қатламидан, милолдий йил бошларидан 6-асргача бўлган даврга оид ашёвий далиллар чиққан. Тупроққалъанинг шимолий шарқий қисмида махсус кўтарма супа устига хом ғиштдан сарой қурилган. Унга ёндош қилиб баландлиги 25 метрга тенг 3 та минораси бўлган арк биноси (майдони 40×40 метр) бунёд этилган.
 

АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари


Аркка шарқ томонидан кўтарма йўлак орқали кирилган. Тупроққалъада 100 га яқин турар жой, хўжалик бинолари ва 8 та сарой хоналари қазилган. Хоналар девори бўртма нақшлар ва релъефли рангли ҳайкаллар билан безатилган. Тупроққалъанинг шарқий қисмида қурол-аслаҳа устахонаси бўлган, у ердан темир найзалар, 3 парракли ўқлар, саройнинг емирилиб кетган 2 қаватидаги подшо архивидан эса тери ва ёғоч тахтачаларга ёзилган 100 дан ортиқ ҳужжат топилган. Улар қадимий хоразм тилида битилган (1—3-асрлар). Тупроққалъадан жун, шойи, ип газлама парчалари, бўйра, рангли гилам, кўплаб ҳайкал бўлаклари, сопол буюмлар ва Кушон тангалари топилган. Тупроққалъа суғориш иншоотларининг бузилиши, ҳарбий тўқнашувлар натижасида харобага айланган.
АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари
АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари
АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари
АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари
АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ ТУРКУМИДАН: Тупроққалъа шаҳар харобалари

Манба: ellikqala.uz

Мазуга оид

Бўлимлар