Пеналтилар сериясидаги машҳур хатолар. Шевченкодан Роналдугача (Фурқат Юсупов тайёрлади)

Ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида кўпинча машҳур ва жамоасининг етакчи ўйинчилари хатоликка йўл қўйишганликларига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Бироқ бир серияда битта жамоанинг бир нечта юлдузлари 11 метрлик зарбаларни кўкка совуришганликларини кўпам кўравермаймиз. Биз мана шундай машҳур юлдузларнинг сериялардаги ноаниқ ҳаракатларидан тузилган кетма-кетликни сизга тақдим этамиз.

http://ss.sport-express.ru/userfiles/materials/44/448113/large.jpg


5. Пирло ва Шевченка. "Милан" – "Ливерпуль" (ЧЛ-2005, финал)
2005 йилги Чемпионлар лигасининг драматик финали. Мазкур беллашув "Милан" учун шу қадар омадли бошландики, биринчи таймдан кейиноқ ҳисоб 3:0 кўрнишига келган эди. Бироқ иккинчи таймда қандайдир олти дақиқа ичида Жерард ва унинг жамоадошлари мувозанатни тенглаштиришди. Шу тариқа учрашув жанговор 3:3 ҳисобида якунланди. Бироқ кимдир ғалаба қозониб, кубокни ўз уйига олиб кетиши керак. Шу боис жамоалар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. Лотереялар баҳсида эса кутилмаганда "Милан"нинг икки етакчиси Пирло ва Шевченко "қовун туширишади". Украиналик ҳужумчи сўнгги зарбада адашади ва "Ливерпул" "Истанбул мўжизаси" дея аталган ўйинда чемпионликни тантана қилади.

http://i2.mirror.co.uk/incoming/article4110104.ece/ALTERNATES/s615b/Frank-Lampard-Retires-from-England-Duty.jpg

4. Френк Лемапрд ва Стивен Жерард. Англия – Португалия (ЖЧ-2006, чорак финал)
Агар Англия терма жамоаси пеналтилар сериясига қадар етиб борадиган бўлса, билингки рақиб жамоанинг омади келгани. Инглизлар 2006 йилги мундиалнинг чорак финалида Португаллар билан рўбаро келишади. Томонларнинг кучлари тенг келгач, 11 метрлик жарима зарбаларига мурожаат қилинди. Ўша пайти инглиз муҳлислари терманинг икки етакчиси Лемпард ва Жерарддан умидлари катта эди. Бироқ ҳар иккала юлдуз ҳам кутилмаганда "қовун" тушириб қўйишди. Сўнгра Каррагер ҳам пеналтини кўкка совуриб, португалларни ярим финалга кузатиб қўйди.
http://chelsearus.com/uploads/posts/2013-04/1365671704_1211414200_12.jpg
3. Жон Терри ва Анелка. "Челси" – "МЮ" (ЧЛ-2008, финал)
Роман Абрамовичнинг орзулари ушалиши арафасида турган лаҳза. Энг сўнгги "нуқта" олдига Терри келди. Агар у тўпни дарвозага тўғирлаб қўя олса, бу рўйҳатдан Жон эмас, балки Криштиану Роналду жой олган бўларди. Бироқ тақдир Террини танлади. Ёмғир ҳам бу пайтда "Челси" сардорининг зарба бераётиб йиқилиб тушишига кўмаклашиб юборди. Охир оқибат Анелка ҳам зарбада адашади ва Абрамовичнинг орзулари ушлаши кейинроққа сурилади.
https://s-media-cache-ak0.pinimg.com/originals/cc/dd/88/ccdd883f13593360019e31a74e401ae5.jpg
2. Франко Брези ва Роберто Баджо. Италия – Бразилия (ЖЧ-1994, финал)
1994 йилги мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсига Италия ва Бразилия терма жамоалари етиб келишди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча таймларида ҳисоб очилмагач, жамоалар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. Ўзига ҳоз лотереяда эса омад Италияликлардан юз ўгирди. Даставвал Барези зарбада адашган бўлса, сўнгра Массаро ва ҳал қилувчи зарбада Роберто Баджо хатоликка йўл қўяди. Шу тариқа Бразилия термаси ўз тарихида 4-марта жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлади.
https://pbs.twimg.com/media/CuQkfFKWgAAm-tk.jpg
1. Криштиану Роналду, Кака ва Серхио Рамос. "Реал" – "Бавария" (Чл-2012, ярим финал)
Чемпионлар лигасининг 2012 йилги ярим финалида "Реал" ва "Бавария" ўзаро тўқнаш келишди. Ҳар иккала жамоа ҳам ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгач, томонлар пеналтилар сериясига мурожаат қилишди. 11 метрлик жарима зарбаларини амалга оширишда Мадридликларнинг 3 нафар юлдузи хатоликка йўл қўйишади. Бунақасини футболда доим ҳам кузатавермаймиз. Бундай юлдузларнинг хатолари ёнида, Мюнхенликлар аъзолари Лам ва Крооснинг ноаниқ зарбалари кўринмай қолганди.

Фурқат Юсупов

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" >>>

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>


Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар