Қораўзак тумани ҳокими: "Хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий баҳоси 12,7 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилди"

Халқ депутатлари Қораўзак Кенгашининг 25-сессиясида туман ҳокими Давлетбай Минажевич Утемуратов ўз баёнотида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтди.

"2014-2016 йилларда Қораўзак туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури" бўйича 2016 йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий баҳоси 12,7 млрд. сўмлик 103 лойиҳа амалга оширилиб, бунинг натижасида 705 янги иш ўринлари яратилди.

Дастур асосида "Қарақум Аббаз" МЧЖ томонидан туман АК "Халқ банк" филиалининг 40 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан, туман марказидан замонавий аҳолига турмуш хизматини кўрсатиш иморати фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, "Қараозек универсал Сервис" МЧЖ томонидан жами 700 млн. сўмлик, шундан АК "Асака банк" филиали томонидан 500 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилиши ҳисобидан аҳолига хизмат кўрсатувчи овқатланиш ўрни, сартарошхона, гўзаллик салони ва замонавий кўринишдаги тўйхона биноси фойдаланишга топширилди".

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар