Нукус ва Берунийда ичимлик сувини тегишли ҳужжатларсиз сотаётган фуқароларнинг товарлари олиб қўйилди

Республикамизда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмасдан аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш нохуш оқибатларга олиб келишига назорат тадбирларида фаолияти вақтинча тўхтатилган "тадбиркорлар" амин бўлдилар, дея хабар бермоқда "Ғазийне" нашри.

Нукус шаҳрида аҳолига тозаланган ичимлик сувини тегишли ҳужжатларсиз сотаётган фуқаро А.А., Беруний туманидан фуқаро Ф.Й. ўзи яшаб турган уйда тегишли ҳужжатларсиз цех очиб кандолат маҳсулотларини сотиш мақсадида ишлаб чиқараётгани аниқланди ва жами баҳоси 8,5 миллион сўмлик товарлар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар