“Манчестер Юнайтед”нинг француз легионерлари ТОП-5 (Фурқат Юсупов тайёрлади)

Англиянинг энг кўп чемпиони бўлган “Манчестер Юнайтед” жамоасининг энг яхши француз легионерлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

5. Луи Саа
Ўйнаган даври: 2004-2008
Натижаси: 124 ўйин – 42 гол
Ютуқлари: Англия чемпиони (2), Англия лига кубоги (1), Чемпионлар лигаси (1)

2003/04 йилги мавсумда “Нюкасл” клуби таркибида порлаган Саанинг совчилари кўпайиб қолди. Ҳаммадан эпчил ҳаракат қилган “Манчестер Юнайтед” француз ҳужумчисига эга чиқди. Луи “Қизил иблислар” таркибида кутилганидек ўйин намойиш эта олмаган бўлса ҳам, жамоанинг ютуқларига ўз ҳиссасини қўша олди. У Манчестердаги 5 мавсуми давомида 42 та голга муаллифлик қилди. 2005/06 йилги мавсумда унинг 6 та голи Фергюссон жамоасига мамлакат Лига кубоги ғолиблигини олиб келди. Луи “МЮ”ни тарк этганидан сўнг Англиянинг яна 3 та жамоасида тўп сурди. 2012/13 йилги мавсумни эса Италиянинг “Лацио” жамоасида ўтказди ва фаолиятига “нуқта” қўйди.

4. Фабьен Бартез
Ўйнаган даври: 2000-2004
Натижаси: 139 ўйин
Ютуқлари: Англия чемпиони (2)

Франция футболи тарихидаги энг кучли дарвозабонлардан бири бўлган Бартез “Манчестер Юнайтед”да 3 мавсум асосий дарвозабон ролини бажарди. Фабьен “Қизил иблислар” таркибида ўзининг ишончли ўйинлари ва кутилмаган хатолари билан ҳам эсда қолди. У ўта қийин вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолиши, аксинча оддий вазиятлардан гол ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди. Бартез жамоаси билан бирга 2 марта Премьер лига чемпионлигини қўлга киритди. У 2000-2003 йиллар давомида Фергюссон қўл остидаги жамоа шарафини 139 марта ҳимоя қилди. 2003/04 йилги мавсумда эса асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб захирага “мих”ланди. Натижада француз кипери ўша мавсумни ижара асосида “Марсель” клубида ўтказди. Фабьен фаолиятига 2007-йилда “Ницца” клуби таркибида якун ясаган.

3. Микаел Силвестр
Ўйнаган даври: 1999-2008
Натижаси: 361 ўйин – 10 гол
Ютуқлари: Англия чемпиони (5), Англия кубоги (1), Англия лига кубоги (1), Англия суперкубоги (2), Чемпионлар лигаси (1), Қитъалараро кубоги (1)

“Манчестер Юнайтед” 1999-йилда “Интер”нинг 22 ёшли ҳимоячиси Силвестерни ўз сафига қўшиб олади. Микаел “А” серияда энди-энди асосий таркибда майдонга туша бошлаган эди. “Қизил иблислар” сафида эса дебют мавсумиданоқ жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. У кетма-кет 7 мавсум давомида чемпионатда 30 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушди. Бироқ охирги 2 мавсумда унга жароҳатлар панд берди ва натижада Микаел асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Силвестр Манчестерда ўтказган 9 мавсуми давомида 361 та учрашув ўтказди. Бу клуб тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган француз футболчисига тегишли натижа! Иқтидорли ҳимоячи жамоа шарафини ҳимоя қилган даврда 11 та титулни қўлга киритди. Шундан сўнг футболчи ўз фаолиятини “Арсенал”да давом эттирди. Айни пайтда эса у Ҳиндистон чемпионатида “Ченнаин” клубида тўп сурмоқда.

2. Патрис Эвра
Ўйнаган даври: 2006-2014
Натижаси: 379 ўйин – 10 гол
Ютуқлари: Англия чемпиони (5), Англия лига кубоги (3), Англия суперкубоги (5), Чемпионлар лигаси (1), клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1)

Эвра “Юнайтед”га 2006-йилда “Монако” жамоасидан келиб қўшилди. Чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажариб берувчи футболчи майдонда тиниб билмасдан ҳаракат қилар эди. У ҳам худди Силвестр цингари “Қизил иблислар” шарафини 9 мавсум давомида ҳимоя қилди. Бироқ қўлга киритган ютуқлари борасида Микаелдан олдинда. Патрис жамоа сафида 15 та мусобақада чемпионлик шаробидан татиб кўрди. Француз футболчиси “МЮ” таркибида умумий ҳисобда 379 та учрашувда иштирок этиб, 10 та голга муаллифлик қилди. Ўтган йили ёзда жамоа мутасаддилари унинг хизматларидан воз кечишди ва ҳимоячи Туриннинг “Ювентус” жамоаси таркибига бориб қўшилди.

1. Эрик Кантона
Ўйнаган даври: 1992-1997
Натижаси: 185 ўйин – 82 гол
Ютуқлари: Англия чемпиони (4), Англия кубоги (2), Англия суперкубоги (3)

1992 йилда “Лидс” Англия чемпионлигини қўлгфа киритишида катта ҳисса қўшган Кантона кейинги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб “Манчестер Юнайтед”нинг қизил либосига бурканди. Эрик Фергюссоннинг энг ишонган футболчиси эди. У клуб шарафини 5 мавсум давомида ҳимоя қилиб, 82 та голга муаллифлик қилди. Ана шу давр ичида “қизил иблислар” 4 марта Премьер лига чемпионлигини қўлга киритишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. У жамоа сафида шунингдек 11 та шахсий мукофотларга сазовор бўлди. 2002 йилда Премьер лиганинг сўнгги 10 йилликдаги энг кучли футболчиси сифатида эътироф этилгани ҳам бежиз эмас албатта.

Фурқат Юсупов

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

Пеналтилар сериясидаги машҳур хатолар. Шевченкодан Роналдугача >>>

Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" >>>

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>


Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар