Фурқат Юсупов "Қарийдар" газетаси муҳаррири этиб тайинланди

"Қарийдар" газетасига янги муҳаррир тайинланди.

KRuz.uz сайти муҳаррири Фурқат Юсупов эндиликда "Қарийдар" газетасига муҳаррирлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур газета 2013 йилнинг декабр ойидан буён чоп этиб келинмоқда. Асосан реклама ва эълонларга мослаштирилган нашрга Алламова Айзада муҳаррирлик қилиб келаётган эди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/65f11dbd7bc4e428110e6c1c65f6748c.jpg

Фурқат Юсупов бугунга қадар "KRuz.uz", "Furkat.uz" (ҳозирги "Jayhun.uz") ва "Karstars.uz" сайтлари муаллифи ҳисобланади. У шунингдек, "Stadion.uz", "sports.uz", "Fut.uz" сайтлари, Нукус ФМ радиоси ва ФЖШМҚМИ ҚР ҲБда фаолият юритган.

"Қарийдар" газетаси 2017 йилнинг март ойидан бошлаб, бутунлай янгича форматда, қорақалпоқ шоу-бизнеси, тадбиркорлар ва ёшлар учун аталган газетага айлантирилади.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар