Нукус тумани ҳокими: "Ўтган йили туманимизда 8,3 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди"

Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашининг ХХIII сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими E.Сейтназаров ҳисобот топширди. Ҳоким ўз ҳисоботида ўтган йили туманда амалга оширилган лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди.

"2016 йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий бахоси 8 млрд 381 млн сўмлик 97 лойиҳа амалга оширилиб, бунинг натижасида 553 та янги иш ўринлари очилди.

Лойиҳа доирасида туманимизда олдин ишлаб чиқарилмаган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилишига эришилди.

Масалан, "Қудияров Ринат" хусусий корхонасида ишлаб чиқариш маҳсулотлари 2,5 млрд дона пишган ғиштга етказилди.

"Ақманғитмегатраид: МЧЖ томонидан метан газ қуйиш шахобчаси ишга туширилди", - дейди E.Сейтназаров.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар