Терма жамоа ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар. Пеледан Мессигача (Фурқат Юсупов блоги)

Шундай футболчилар борки, улар миллий терма жамоаси ва бирорта клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар ҳисобланишади. Биз ана шундай футболчилар ҳақида ҳикоя қилишни лозим деб топдик.

http://static.sportskeeda.com/wp-content/uploads/2016/03/pele-1970-1457113575-800.jpg

Пеле
Бразилия терма жамоаси: 92 ўйин - 77 гол
"Сантос": 665 ўйин - 646 гол

Футбол қироли Пеле Бразилия миллий терма жамоаси либосида 77 та гол урган ҳолда мутлоқ тўпурарлик қилмоқда. Ундан яқин орада ўзиб кетиши мумкин бўлган биргина футболчи бор. Бу - Неймар. Пеле "Сантос" либосида расмий ўйинларда 646 та гол урганки, бу рекордни яқин орада, балки ХХI асрда ҳам ҳеч ким янгилай олмаса керак. Боиси Бразилия клубида 100 тадан ортиқ гол урган ўйинчи, ушбу мамлакатда қолмай, Европага кўчиб ўтади. Хуллас афсона фантастик рекордларга эга.

http://keyassets.timeincuk.net/inspirewp/live/wp-content/uploads/sites/4/2015/02/Majed-Abdullah-Mohammed-Saudi-Arabia.jpg

Мажид Абдулла
Саудия Арабистони: 116 ўйин - 79 гол
"Ал Наср": 240 ўйин - 260 гол

Абдулла фаолияти давомида расмий ва норасмий ўйинларда 550 та голга муаллифлик қилган. Мажид Саудия Арабистони термаси учун 79 ва "Ал Насcр" клуби учун 260 та голга муаллифлик қилган. Эътиборли жиҳати ушбу ҳужумчи 6 та қитъа жамоалари дарвозасига гол уришнинг уддасидан чиққан. Шунингдек, у 21 та "хет-трик", 4 та "покер" ва 5 та "пента-трик" муаллифига айланиб, Саудия футболи тарихидаги энг кучли футболчи сифатида эътироф этилган.

http://dynamo.kiev.ua/media/posts/2015/11/19/1_12.jpg

Лендон Донован
АҚШ терма жамоаси: 157 ўйин - 57 гол
"Лос Анжелес Гелекси": 317 ўйин - 141 гол

Донован АҚШ термасининг юзи ҳисобланади. Британия пойтахтининг номи билан аталадиган футболчи миллий терма жамоа учун 57 та ва "Лос Анжелес Гелекси" клуби учун 141 та голга муаллифлик қилган. Ҳужумчи 13 та жамоавий ва 42 та индивидуал совринлар соҳибига айланган.

http://www.fansfootball.org/wp-content/uploads/2013/03/%D0%9E%D0%BB%D0%B5%D0%B3-%D0%91%D0%BB%D0%BE%D1%85%D0%B8%D0%BD.jpeg

Олег Блохин
Собиқ Иттифоқ терма жамоаси: 116 ўйин - 55 гол
"Динамо" Киев: 585 ўйин - 280 гол

Блохин 1969-1987 йиллар мобайнида Киевнинг "Динамо" жамоаси либосида 280 та гол урган бўлса, Собиқ Иттифоқ термаси учун 55 та голга муаллифлик қилган. Олег Киевликлар билан биргаликда 19 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлиб, 47 та шахсий мукофотлар билан тақдирланган. 1975 йилда Блохин "Олтин тўп" совринини қўлга киритди.

http://pohoronit24.ru/wp-content/uploads/2010/08/119.jpg

Стефан Бобек
Югославия терма жамоаси: 63 ўйин - 38 гол
"Партизан": 478 ўйин - 425 гол

Югославия футболи афсонаси Бобек терма жамоа таркибида 38 марта рақиблар посбонларини ранжитган бўлса, "Партизан" клубида бу вазифани 425 марта амалга оширган. Ана шундай юксак натижаларни қайд этган бўлишига қарамай, Стефан атиги икки мартадан чемпионлик ва тўпурарликни қўлга киритган. Аҳамиятли жиҳати Бобек футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, 10 дан ортиқ жамоаларга бош мураббийлик қилган.

http://e1.365dm.com/16/04/16-9/20/lionel-messi-leo-messi-barcelona-messi-barca_3454257.jpg?20160423201404

Лионель Месси
Аргентина терма жамоаси: 116 ўйин - 57 гол
"Барселона": 563 ўйин - 485 гол

Беш карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланадиган Месси терма жамоаси учун 57 ва клуби учун 485 гол киритган. Леонинг мазкур рекордларини яқин орада бирор футболчи такрорлаши ёки янгилаши анча мушкул вазифа. Ҳужумчи Каталонияликлар билан 28 та мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлган бўлса, терма жамоа билан 5 та турнирнинг кумуш медалига эга чиққан. Шунингдек у 85 та шахсий соврин, 22 та тўпурарга бериладиган соврин ва 40 дан ортиқ рекордлар эгаси саналади.

Давоми бор...

Фурқат Юсупов тайёрлади

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

“Манчестер Юнайтед”нинг француз легионерлари ТОП-5>>>

Пеналтилар сериясидаги машҳур хатолар. Шевченкодан Роналдугача >>>

Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" >>>

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>

Бўлимлар