"Орол" футболчиси "Обод" билан 3 йиллик шартнома имзолади

Нукуснинг "Орол" жамоаси тўпурар ҳужумчиси Наврўз Хаипов энди фаолиятини Тошкентнинг "Обод" жамоасида давом эттиради.

Наврўз ўтган мавсумда 30 та гол киритган ҳолда Биринчи лиганинг энг сермаҳсул футболчисига айланган эди.

Футболчи журналист Фурқат Юсуповга маълум қилишича, у "Обод" билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан.

Наврўзга Олий лигада ҳам тўпурарлар қаторида бўлишини тилаб қоламиз.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар