Европада энг кўп чемпион бўлган жамоалар ТОП-10 (Фурқат Юсупов блоги)

Ушбу мақоламиз орқали сизларга Европа миллий чемпионатларида энг кўп чемпионликни қўлга киритган клублар ТОП-10 талиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

9-11. "Ювентус" (Италия) - 32 чемпионлик
"А" церийада кетма-кет 5 йилдан буён чемпион бўлиб келаётган "Ювентус" ҳам кучли ўнликка кирди. Туринликлар 1931-1935 йилларда ҳам қаторасига 5 марта мамлакат чемпиони бўлишган эди. Дарвоқе, агарда жамоадан 2 та скудетто олиб қўйилмаганида, "кекса синорилар" кучли бешликка киришган бўлишарди.

9-11. «Реал Мадрид» (Испания) - 32 чемпионлик
Мадриднинг «Реал» клуби кучли бешлик чемпионатлари орасида энг кўп чемпион бўлган икки жамоадан бири бўлса ҳам, Европада умумий ҳолатда кучли ўнликни якунлаб турибди холос. «Галактикос» 32 карра Испания чемпиони ҳисобланади. Мадридликлар 1960-1969 йилларда 9 та чемпионатнинг 8 тасида чемпионликни тантана қилишган.

9-11. «Рапид» (Австрия) – 32 чемпионлик
Австриянинг гигант жамоаларидан бири «Рапид» ҳам худди «Реал» сингари ўз мамлакатида 32 маротаба чемпион бўлган. Веналиклар илк чемпионликларини 1912 йилда, охиргисини бўлса 2008 йилда танана қилишган. Ушбу жамоа 1919-1921 йилларда кетма-кет уч бор шохсупага кўтарилган.

6-8. «Спарта» (Чехия) – 33 чемпионлик
Прагаликлар 33 та чемпионликнинг 21 тасини собиқ Чехославакия чемпионатида қўлга киритишган бўлса, қолган 12 таси Чехия чемпионатига тўғри келади. «Спарта» 1997-2001 йилларда қаторасига 5 марта шохсупага кўтарилган.

6-8. «Аякс» (Голландия) – 33 чемпионлик
Амстердамликлар сўнгги 4 мавсумдан буён Голландияда етакчилик қилиб келишмоқда. «Аякс» ўз тарихида 33 карра Голландия чемпиони бўлган. Ушбу жмоа илк бора 1918 йилда «тахт»га кўтарилган. 1966-1968 йилларда кетма-кет уч бора мамлакатда тенгсиз жамоага айланишган.

6-8. «Андерлехт» (Белгия) – 33 чемпионлик
Белгиянинг энг совриндор жамоаси ҳисобланадиган «Андерлехт» 33 маротаба мамлакат чемпионлигини тантана қилган. Ушбу жамоа илк бора 1947 йилда «тахт»га кўтарилган эди. Жамоанинг энг омадли даври эса 1964-1968 йилларга тўғри келади. Ўшанда «Андерлехт» кетма-кет 5 марта чемпион бўлган эди.

5. «Бенфика» (Португалия) – 35 чемпионлик
Португалияда энг кўп чемпионликни қўлга киритган жамоа «Бенфика»дир. «Бургутлар» 35 маротаба чемпион бўлишган. «Бенфика» 60-70 йилларда 14 маротаба «тахт»га кўтарилган. Ўша пайтлари ушбу жамоада «қора пантерра» лақабли Эйсебио тўп сурар эди.

4. «Олимпиакос» (Греция) – 43 чемпионлик
«Олимпиакос» 43 карра Греция чемпиони ҳисобланади. Пирейликлар 1931 йилда дастабки совринини қўлга киритишган эди. «Олимпиакос» 1954-1959 йилларда қаторасига 6 та чемпионликни тантаъна қилган бўлса, 1997-2003 йилларда кетма-кет 7 бора бош соврин соҳибига айланган. Пиренейликлар охирги 6 йилда ҳам чемпионликни бегона қилмай келишмоқда.

3. «Селтик» (Шотландия) – 47 чемпионлик
«Селтик» ўз мамлакатида 47 маротаба чемпион бўлган. Глазголиклар бу борада ўз мамлакатлари-ю, Европада, хаттоки ўз шаҳарларида ҳам пешқадам эмаслар. Майли бу ҳақда кейинроқ. «Селтик» 1989-1997 йилларда кетма-кет 9 марта Шотландия чемпионлигини қўлга киритиб, рекорд ўрнатган.

2. «Линфилд» (Шимолий Ирландия) – 51 чемпионлик
Шимолий Ирландиянинг «Линфилд» клуби ўз мамлакатида 51 карра чемпион ҳисобланади. «Линфилд» 1890-йилда дастлабки ютуғига сазовор бўлган бўлса, охиргисига 2012-йилда эришган. Ушбу жамоанинг «олтин даври» 1981-1987 йилларга тўғри келади. Ўшанда «Линфилд» кетма-кет 6 марта ғолибликни тантана қилган.

1. «Рейнжерс» (Шотландия) – 54 чемпионлик
Шотландияда футбол фақат Глазгода мавжуд. Глазгонинг икки жамоаси умумий ҳисобда 99 марта чемпионликни нишонлашган. «Рейнжерс» Европа жамоалари орасида энг кўп чемпион бўлган жамоадир. Афсуски мана шундай буюк клуб 2011-йилда инқирозга юз тутади. «Рейнжерс» 114 йиллик тарихи мобайнида 54 марта мамлакат чемпиони бўлган. Ҳозирда эса ҳавакор жамоа сифатида қуйи лигаларда иштирок этмоқда.

Юсупов Фурқат

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

Терма жамоа ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар. Пеледан Мессигача >>>

“Манчестер Юнайтед”нинг француз легионерлари ТОП-5>>>

Пеналтилар сериясидаги машҳур хатолар. Шевченкодан Роналдугача >>>

Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" >>>

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>

Бўлимлар