Қорақалпоғистонда 308 автобус, 290 микроавтобус, 2508 енгил ва 814 юк автомобили халққа транспорт хизматини кўрсатмоқда

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Қорақалпоғистон бўлими раҳбари вазифасини вақтинча ижрочиси А.Бердиев "Еркин Қарақалпақстан" нашрига Қорақалпоғистондаги транспорт хизмати ҳақида сўзлаб берди.

"Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланадиган 213, юк ташиш билан шуғулланадиган 118 корхона бўлиб, уларда 308 автобус, 290 микроавтобус, 2508 енгил автомобиллар, 814 юк автомобиллари халққа транспорт хизматини кўрсатмоқда.

Ўтган 2016 йил давомида соҳанинг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида банк кредитлари ҳисобидан республикамизга 14 "Исузу" маркали автобус, 180 "Дамас", "Нексия", "Кобалт", "Матиз", "Спарк" маркали енгил автомобиллар, ҳар хил маркадаги 31 юк автомобиллар олиб келиниб, бунинг натижасида 460 янги иш ўринлари ташкиллаштирилди.

Шунингдек, 25 "Исузу" автобуслари қисилган табиий газда ишлашга қайта жиҳозланди", - дейди А.Бердиев.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар