"Fly Emirates" ҳомийлигидаги 4 жамоанинг 3 таси ғалаба қозонди

Тақдир ҳазилини қарангки Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган дастлабки тўртта учрашувда ҳам "Fly Emirates" компанияси ҳомийлик қилиб келаётган жамоалар майдонга тушишди.

https://blog-blogmediainc.netdna-ssl.com/upload/SportsBlogcom/2299098/0992353001432463805_filepicker.jpg

Плей-оффнинг илк кунида парижнинг ПСЖ жамоаси "Барселона"ни аяб ўтирмади ва йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

http://cdn-images.rtp.pt/icm/noticias/images/b1/b1c2fbc700a34dfdcff75b47e7134615?620&rect=0,0,350,192&w=860

Ўша куни кутилмаганда компаниянинг яна бир мижози "Бенфика" анча жиддий рақиб ҳисобланган Дортмунднинг "Боруссия"си устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

http://s03.s3c.es/imag/_v2/ecodiario/deportes/580x300/Camiseta-RM-Fly-Emirates-montaje.jpg

Кеча бўлиб ўтган ўйинда "Fly Emirates" номини ўз футболкасида акс эттирган Мадриднинг "Реал" жамоаси Неаполнинг "Наполи"си устидан ишончли тарзда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

http://d2ydh70d4b5xgv.cloudfront.net/images/a/1/mens-xl-nike-arsenal-fly-emirates-soccer-jersey-red-victoria-concordia-crescit-77e92dec5d59c3bf7549c13ef62e00d4.jpg

Ушбу компанияни юзини ерга қаратган бир жамоа бўлди. Бу - "Арсенал". Лондонликлар Мюнхенда обўлиб ўтган беллашувда дахшатли 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, чорак финал ҳақида орзуларни яна камида бир йил ортга чўзишига тўғри келди.

Демак "Fly Emirates" ҳомийлик қилаётган 4 та жамоанинг 3 та жамоасида кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият бор ва фақатгина "Арсенал"да бу имконият анча паст.

Ҳозирча ушбу компания мижозларининг "кетмони учмоқда". Кўрамиз бу парвоз қанчалик узоқ давом этар экан.

Фурқат Юсупов

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар