Қорақалпоғистонда ўтган йили транспорт корхоналар томонидан банкларга 35 млрд сўм нақд пул топширилган

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Қорақалпоғистон бўлими раҳбари вазифасини вақтинча ижрочиси А.Бердиев "Еркин Қарақалпақстан" нашрига 2016 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

"Нукусдаги "Нукус" автовокзалида реконтрукция ишлари олиб борилди. 2016 йилнинг январ-ноябр ойларида транспорт корхоналар томонидан банкларга 35 млрд сўм нақд пул топширилган бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда 3 млрд сўмга ошганлигини англатади.

Шунингдек, ҳудудий лицензиялаш комиссияси томонидан 135 лицензиялар бериш бўйича қарор қабул қилинди ва уларга қўшимча 7698 лицензия карточкалари расмийлаштирилиб, давлатга 1 млрд 171 млн сўм давлат бож пули ўтказилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар