Шўманай аҳолиси депутат билан учрашувда йўллар, тиббий ёрдам машинаси зарурлиги, китоб дўкони, интернет маркази йуқлиги каби муаммоларни айтишди

Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашида фаолият кўрсатаётган партиямиз фаоли, депутат Шукурилла Жамалов ўз сайлов округидаги сайловчилар билан мулоқот ўрнатиш мақсадида тумандаги “Мамый” овул фуқаролар йиғинига ташриф буюрди ва сайловчилар билан мулоқот ўрнатди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни кунда «Мамый» ОФЙ худудида 398 оила мавжуд бўлиб, аҳоли сони 3119 ни ташкил қилади. Депутат учрашувида овул фуқароларга айни кунда кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун банклар томонидан имтиёзли кредитлар берилаётганлиги, ушбу кредитларни мақсадли йўналтириш, яъни, иссиқхоналар қуриш, парранда ва мол, қўй, эчки боқиш, иссиқхоналарда кўчатлар етиштириш орқали қўшимча даромадга эга бўлишлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борди.

Ушбу ишларни йўлга қуйиш учун “Агробанк” АТ банки Шуманай филиали ва “Халқ банки” Шуманай филиалларида йиллик 9 фоиз миқдорида енгиллаштирилган кредитлар берилиши ва бу кредитларни олиш учун таёрланадиган ҳужжатлар турлари юзасидан ҳам қўшимча маълумотлар берди.

Учрашувлар давомида «Тоғай» овул элатли пунктида яшовчи фуқаро Абат Туремуратов томонидан «Мамый» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларнинг таъмирталаб ҳолатда эканлиги ва пенсионерлар Низаматдин Уразимбетов ва Қуралбой Иньятовлар томонидан овул фуқаролар йиғини билан энг узоқ элатли пунктлар ораси 7-8 км масофани ташкил этишини ҳисобга олиб, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида тиббий ёрдам машинаси зарурлиги, шунингдек, овул фуқаролар йиғинида китоб дукони, интернет маркази йуқлиги, аҳолига техник ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларини янада кўпайтириш орқали иш ўринларини яратиш таклифлари билдирилди.

Шунингдек депутат сайловчилар таклифига асосан худуддаги 5 сонли умумтаълим мактаби ва «Шуманой» қишлоқ врачлик пунктига ташриф буюриб уларнинг моддий-техник базаси, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати билан ҳам танишди.

Туман Кенгаши депутати Ш.Жамалов сайловчиларга мурожатларидан келиб чиқиб, 5-сонли умумтаълим мактабида енгил таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ОФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ва тез тиббий ёрдам масалалари бўйича тегишли ташкилотларга сўров билан чиқиб, ушбу масалаларнинг ижобий ечим топишида кўмак беришига ваъда берди.

Депутат Ш.Жамалов томонидан юқоридаги мурожатлар асосида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва Шуманой тумани ҳокими ўринбосари номига депутат сўровлари жўнатилди ва ижобий ечим топиш назоратга олинмоқда.

Бўлимлар