"Халқ банки"нинг Қўнғирот филиали автомашиналарга "Метангаз" баллонларини ўрнатишга 12 фуқарога кредит берди

"Халқ банки"нинг Қўнғирот филиали 200 дан ортиқ корхоналар ва юридик шахслар билан шартнома асосида фаолият юритмоқда, дея хабар бермоқда "Жарқин келешек" нашри.

Туман ҳудудидаги коллеж битирувчиларини имтиёзли кредитлар билан таъминлашда 120 миллион сўмлик, автотранспорт корхоналарининг автомошабина сотиб олиши учун уч корхонага 220 миллион сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.

Тадбиркорларнинг саноат товарларини сотиб олишига ва автомашиналарга "Метангаз" баллонларини ўрнатишга 12 фуқаронинг илтимосини инобатга олиб, кредитлар берилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар