Юморбек ҚДУда талабалар билан учрашди

«Кулгу – умрни узайтиради», - дейди донолар. Дарҳақиқат, инсон кулган пайти барча мушаклари ҳаракатга келади ва бениҳоя куч олиб, ҳамма қийинчиликларни енгиб ўта оладигандай қудратга эга бўлишини  ҳаммамиз биламиз.

Қорақалпоқ халқи ҳам «қаҳ-қаҳа»сини осмонга кўтариб», турли хил тўйу-тантаналарда латифалар айтиб, кайфиятини кўтариб ўтиришган. Айниқса, кулгу деса тилга оладигани – Ўмирбек лаққи ҳисобланади.

Айни вақтда барчамиз халқимизнинг юзига кулгу бахшида этиб келаётган жигарбанд фарзанди Мақсет Абдижамиловни Ўмирбек лаққининг муносиб давомчиси, юмор устаси, яъни «Юморбек» сифатида яхши таниймиз.

16 февраль куни университетимизнинг талабалар турар жойида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Юморбек билан учрашув кечаси ўтказилди. Учрашувда бошланғич ташкилот етакчиси С.Ганиев, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Жуманиязов, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида кулгу устаси ўзи тайёрлаган талабалик даврга оид қизиқарли воқеалар, латифалар айтиб, талаба-ёшлар билан турли хил мавзулардаги қизиқарли савол-жавоблар, ўйинлар ташкиллаштирди.

Бу ерга йиғилганларнинг ҳаммаси мириқиб кулиб, вақтининг мазмунли ўтганлигини билдириб, ташкилотчиларга ва сўз устаси Мақсет Абдижамиловга ўз миннатдорчилигини изҳор этишди.

 

 

 

Ислам МАТЕКОВ,

«Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчи мутахассиси.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар