Жоқарғи Кенгеснинг депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилди

Халқ депутатлари Беруний, Амударё, Хўжайли, Қанликўл ва Қўнғирот туман Кенгашларининг таклифларига қараб чиқиб “Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесига сайлов ҳақида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси бўш ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесининг депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилиши ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда “Еркин Қарақалпақстан”.

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг бошлиғи Э.Жуманазаровнинг қарорига биноан қуйидаги округларда сайлов комиссияси таркиби тузилди.

- Беруний тумани бўйича 28-сонли “Бийбазар” сайлов округи
- Амударё тумани бўйича 34-сонли “Толқин” сайлов округи
- Хўжайли тумани бўйича 42-сонли “Тақиятас” сайлов округи
- Қанликўл тумани бўйича 44-сонли “Қанликўл” сайлов округи
- Қўнғирот тумани бўйича “Жинишке” сайлов округи.

Округ таркиблари “Еркин Қарақалпақстан” газетасида берилган.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар