Ёнгин хавфсизлиги бошқармаси «Профилактика куни» тадбирида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 13 февраль кунидаги 20/113-сонли курсатмасига асосан «Профилактика куни» тадбирида бир катор тадбирлар белгиланиб амалга оширилди.

2017 йил 16-февраль куни Нукус шахри 21-кичик туман «Тунгыш қоныс» ва «Ак отау» МФЙ худудида утказилган «Профилактика куни» тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси ва Нукус шахар ИИБ ЁХБ хамда Нукус шахри 1-сонли ХЁХОдан жами 46 нафар ходим, Нукус шахар газ филиалидан ва Нукус шахар электр тармоклари корхонасидан 5 нафардан мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан кичик туман худудида жойлашган 50 та куп каватли уйлар ва Нукус шахар ХТМХМТ ва ТЭБга карашли 3 та МТМ, 1 та умумтаълим мактаби хамда 1 та спорт мактабининг ёнгинга карши холати текшириб чикилди. Текшириш ва ўрганишлар жараёнида 2234 нафар фукаролар билан ёнғинларни олидини олиш ва коидаларга риоя килиш ҳақида кенг турда сухбат ва йўриқномалар берилди.


Ҳудуддаги 12 та тадбиркорлик субъектларга тегишли объектларда ишловчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Қаровчиси йўқ, ёлгиз яшовчи қария ва ногиронлар ҳамда рухий касалликлар диспансерлари руйҳатида турувчи 24 нафар фуқароларнинг турар жойларнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб чиқилди ва аниқланган камчиликлкарнинг жойида бартараф этилишига эришилди.

Тадбир якуни буйича худуддаги 17-сонли мактаб мажлислар хонасида Нукус шаҳри 21-кичик туман «Тунгыш коныс» ва «Ак отау» МФЙ раислари бошчилигида кичик туманда яшовчи 53 нафар фуқарлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, аниқланган камчилик ва нуқсонлар фуқаролар орасида муҳокама килинди.

Шу каби тадбирлар барча туманларда ҳам ташкил этилиб, Республика худудида мавжуд ахоли турар жойлари ва кўп қаватли уйларнинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш ишлари кучайтирилиб, шу куни 8978 та ахоли уйлари ва 57 та кўп қаватли уйларнинг хонадонлари текшириб чиқилди. Текширишлар жараёнида асосий эътибор иситиш козонхоналарининг ва печларининг созлигига, дудбуронларининг тозалигига қаратилди. Фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда табиий газни сурувчи насос мосламалардан ва газ тармоғига қўшимча тарзда резина шланглар улаб фойдаланиш, уйни иситиш мақсадида носоз ва қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш холатларига чек қўйиш мақсадида ўзини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр хўжаликлари ходимлари хамда профилактика инспекторлари билан биргаликда ахоли уйларида рейдлар ўтказиш кучайтирилган тартибда олиб борилмокда. Рейдлар давомида аниқланган ҳар қандай камчилик ва нуқсонларни жойида бартараф этиш, ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли бор бўлган мосламалардан ва носоз газ хамда электр ускуналаридан фойдаланаётган уй эгалари огоҳлантирилди, 143 та носоз ва талабга жавоб бермайдиган газ хамда электр мосламаларидан фойдаланишга чек куйилди. Тадбирлар давомида махалла фуқаролар йиғинларида учрашув ва йиғилишлар ўтказилиб, содир булаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида фуқароларга кенг тушунчалар берилмокда.

Хонадонларни текшириш жараёнида хар бир фукаро билан махсус китобга имзо қўйдириш йўли билан суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Қиш мавсумида аҳоли турар жойларида газ ва электр ускуналарини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда газ хидидан захарланиш холатларининг олдини олиш мақсадида телевидение орқали «Куннинг долзарб масалалари» туркумида кўрсатувлар ва видео-роликлар намойиш этилмокда. Радио эшиттиришларда ҳам эшиттиришлар ва мунтазам равишда роликлар бериб борилмокда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Республика худудида жойлашган масканлар ҳамда ахоли уйларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмокда.

А.Давлетов
КР ИИВ ЁХБ бошлиги в.б. майор

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар