Алимент тўлашдан қочиб юрган 254 та қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Республика прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идораларнинг Қўшма фармойишига мувофиқ жорий йилнинг январ ойида "Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаганларни моддий жиҳатдан таъминлаш ойлиги" ўтказилди, дея хабар бермоқда "Ғарезсизлик ҳам низам" нашри.

Тадбир давомида 2541 ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлардан жами 390 млн. сўмдан ортиқ алимент нафақалари ўндириб берилди.

Бундан ташқари, 300 та қарздорнинг Республика ҳудудидан вақтинча чиқиш ҳуқуқлари чекланиб, 254 та қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Суд ижрочилари томонидан 15 та қарздорга нисбатан жиноий иш қўзғатиш бўйича тақдимнома киритилиб, 12 та қарздорга жиноий иш қўзғатилганлиги маълумот тариқасида билдирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар