Терма жамоа ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар. Ибрагимовичдан Роналдугача (Фурқат Юсупов блоги)

Шундай футболчилар борки, улар миллий терма жамоаси ва бирорта клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар ҳисобланишади. Биз ана шундай футболчилар ҳақидаги ҳикояни давом эттиришни лозим деб топдик.

Златан Ибрагимович
Шветсия терма жамоаси: 116 ўйин - 62 гол
ПСЖ: 180 ўйин - 156 гол

Ибрагимович 2001-2016 йиллар мобайнида Шветсия терма жамоаси либосида ўз ҳисобига 62 та гол ёзиб қўйган бўлса, ПСЖ клуби учун 2012-2016 йилларда 156 та гол уришнинг уддасидан чиққан. Фаолияти давомида 8 та жамоа либосини кийиб, уларнинг бирида тарихдаги энг сермаҳсул тўпурар бўлиш бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Златан Приж клуби тарихига кириш учун бор йўғи 4 мавсум кифоя қилди. У ана шу даврда клуб билан биргаликда 12 та мусобақада зафар қучди.

Харед Боргетти
Мексика терма жамоаси: 89 ўйин - 46 гол
"Сантос Лагуна": 314 ўйин - 205 гол

Мексика тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланадиган Боргетти 1996-2004 йиллар мобайнида "Сантос Лагуна" жамоаси учун 205 та гол уриб, мазкур клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчи мақомини ўзиники қилди. Харед "Сантос"дан кетганидан сўнг 10 та жамоа таркибида тўп сурди. Бироқ Боргетти ушбу жамоаларда ўзини юқори даржага чиқара олмади. Шундай бўлса ҳам мазкур футболчи фаолияти давомида жами 345 та голга муаллифлик қилган.

Бернард Вурҳуфф
Белгия терма жамоаси: 61 ўйин - 30 гол
"Лерс": 529 ўйин - 365 гол

Вурҳуфф Белгия терма жамоаси учун 30 та гол урган икки футболчининг бири ҳисобланади. Бернард 1927-1948 йилларда "Лерс" жамоасида садоқат билан ҳизмат қилди. У мазкур клуб учун 365 та гол урди ва жамоанинг бир бўлагига айланди. Вурҳуфф фаолияти давомида 400 дан ортиқ гол урган бўлсада фақатгина бир марта тўпурар бўлган.

Мордехай Спеглер
Исроил терма жамоаси: 83 ўйин - 33 гол
"Макаби" Нетаня: 274 гол

Спеглер Исроил миллий терма жамоаси таркибида 33 та гол уришга муваффақ бўлган. Мордехай Нетанянинг "Маккаби"си учун 1963-1971 йиллар мобайнида 274 та гол урган. Иқтидорли ҳужумчи 3 марта Исроил чемпиони тўпурари бўлиб, 4 бора энг яхши футболчи дея эътироф этилган.

Иан Раш
Уэлс терма жамоаси: 73 ўйин - 28 гол
"Ливерпул": 660 ўйин - 346 гол

Рас яқин орада ушбу рўйҳатдан чиқиб кетиши мумкин. Боиси Уэлс термасида энг кўп гол уриш борасида у Гарет Бейлдан атиги 2 гол олдинда холос. Катта эҳтимол билан Гарет ундан бу номни олиб қўяди. Бироқ Рашнинг "Ливерпул"да ўрнатган реклорди ҳали бери қуламаслиги аниқ. Иан 1980-1996 йилларда "қизиллар" сафида 346 та голга муаллифлик қилган. Уэлслик афсона 18 та жамоавий ва 22 та шахсий совринларга эга чиққан.

Криштиану Роналду
Португалия терма жамоаси: 136 ўйин - 68 гол
"Реал Мадрид": 376 ўйин - 385 гол

Роналду Португалия учун 68, "Реал" учун 385 та гол уриб иккала жамоа тарихидан ўрин эгаллаб бўлди. Тўрт мартадан "Олтин тўп" ва "олтин бутса"ни қўлга киритган футболчи миллий терма жамоа билан Европа чемпиони бўлган бўлса, "қироллик клуби" билан икки мартадан Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида зафар қучди. Шунингдек, у икки бора Европанинг энг кучли ўйинчиси сифатида тан олинди. КриРо 18 та жамоавий ва 146 та шахсий совринларга эга чиқди. Шунингдек унинг ҳисобида 10 та жаҳон, 28 та Европа, 13 та Испания, 11 та "Реал" рекордлари мавжуд.

Фурқат Юсупов

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

Пепенинг дахшатли 5 та қўполлиги >>>

"Fly Emirates" ҳомийлигидаги 4 жамоанинг 3 таси ғалаба қозонди >>>

Европада энг кўп чемпион бўлган жамоалар ТОП-10 >>>

Терма жамоа ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар. Пеледан Мессигача >>>

“Манчестер Юнайтед”нинг француз легионерлари ТОП-5>>>

Пеналтилар сериясидаги машҳур хатолар. Шевченкодан Роналдугача >>>

Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" >>>

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>

Бўлимлар