Махсет Ўтемуратов қозоқча йўналишдаги қорақалпоқча қўшиқ куйлади

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов 2017 йилда тинимсиз ижод қилишда давом этмоқда.

Хонанда яқинда "Қазақ қизи Арайлим" деб номланган қўшиқини мухлисларга ҳавола этди.

Махсет Ўтемуратов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилишича, мазкур қўшиқ икки халқ дўстлиги учун куйланган.

Қозоқча йўналишдаги, бироқ қорақалпоқча бўлган мазкур қўшиқнинг сўзларини Байжан Узақов ёзган бўлса, мусиқасини Бахадир Ўтежанов басталаган.

Ушбу қўшиқни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан юклаб олишингиз мумкин.

Бўлимлар