Божхоначилар 1600 дан ортиқ психотроп таблеткаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди

2016 йилда Қорақалпоғистон Республикаси божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 23 божхона қоидабузарликлари натижасида 1694 минг дона психотроп таблеткаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган, дея хабар бермоқда "Ғазийне" нашри.

Масалан, "Даут ата" чегара постида қўшни давлатдан кириб келган деновлик И.Очилов бошқарувидаги "Нексия" автомашинаси божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 50 дона "Феназепам" психотроп таблеткалари ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришига урингани маълум бўлди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар